АсосийJamiyat

Давлат тест маркази TOEFL ITP имтиҳонини йўлга қўйди

'Давлат тест маркази TOEFL ITP имтиҳонини йўлга қўйди'ning rasmi

Давлат тест марказининг хабарига кўра, Марказ тест саволларини тузиш ва тест синовларини ўтказиш бўйича дунёдаги энг йирик ташкилотлардан бири бўлган АҚШнинг Educational Testing Service (ETS) ташкилоти билан TOEFL ITP имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Унга кўра, Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган TOEFL ITP имтиҳонлари халқаро миқёсда тан олинади ҳамда имтиҳондан муваффақиятли ўтган талабгорларга ETS  ташкилотининг халқаро сертификати берилади.

Маълум қилинишича, TOEFL ITP тест синовлари Давлат тест маркази ҳузуридаги Илмий-ўқув амалий маркази томонидан ҳар ой Давлат тест маркази биносида онлайн тарзда ўтказилади.

Мазкур тест синовининг ўзига хос жиҳати талабгор тест синови якунланиши билан ўз натижасини билиб олади.

Тест синовида иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар 25-октябрга қадар my.dtm.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтиб, тест синовида иштирок этишлари мумкинлиги айтилмоқда. 

Тест синови рўйхатга олиш якунлангач 10 кундан сўнг Давлат тест марказида ўтказилади.

Тест синови учун тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 бараварини (945 000 сўм) ташкил қилади.

 Ўзбекистонда  C1 даражага тўғри келувчи TOEFL ITP сертификатига эга бўлган таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама берилади.

    Бошқа янгиликлар