Хабарингиз бор, "Tashkent City"га кириш пуллик қилиб белгиланган эди. Бу тартиб 2020 йил 17 декабрь кунидан ишга тушган.
Мазкур ҳудуд дирекциясининг маълум қилишича, эндиликда "Tashkent City"га кириш бепул бўлди.
"Ҳурматли фуқаролар ва шаҳримиз меҳмонлари! "Tashkent City" ХИМ ДУК дирекцияси Сизга шуни маълум қиладики - 2021 йил 14 октябрь кунидан сайилгоҳ ҳудудига кириш мутлақо бепул",–дейилади хабарда.
Таъкидланишича, автотранспорт воситалари кириши бундан мустасно






