Тайван жанубидаги Гаосюн шаҳрида содир бўлган ёнғинда камида 9 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда ТАСС нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 40 йил муқаддам қурилган 13 қаватли савдо ва турар-жой биносида юзага келган ёнғин натижасида, 44 киши жароҳатланган ва касалхонага ётқизилган.
Юзага келган ёнғинни ўчириш учун 159 та ўт ўчирувчилар сафарбар қилинган.
Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар маълум қилишича, қурбонлар сони янада кўпайиши мумкин.
Иззатбек АБДУВАҲОБОВ тайёрлади