1

"Монополист истеъмолчилар ҳуқуқларини бузишда давом этмоқда" – Расул Кушербаев

ЖАМИЯТ 16.10.2021, 10:00
Теглар: Расул Кушербаев
"Монополист истеъмолчилар ҳуқуқларини бузишда давом этмоқда" – Расул Кушербаев

"UzAuto Motors"  4-позиция Chevrolet Cobalt’ни кутаётган мижозларга автомобил ўриндиғини иситиш модулисиз таклиф этмоқда. Ушбу комплектация 1 млн сўмни ташкил этади ҳамда ушбу сумма мижозга қайтариб берилади.

Депутат Расул Кушербаев бу ҳолатга муносабат билдирди.

Компаниянинг ушбу ҳаракатлари бир қатор саволларни келтириб чиқаради.

Биринчи, истеъмолчига компания яримўтказгич топа олдими йўқми қизиғи йўқ. У ҳақини тўлаган вассалом.

Компания нега бошқа мамлакатлар автомобил саноатига ўхшаб, аввал автомобилни ишлаб чиқариб кейин сотувга чиқармаяпти? Нега йўқ нарсага олдиндан пул олади?

Иккинчи, компаниянинг истеъмолчига кўрсатмаган хизмат ёки бермаган товари учун олдиндан ҳақ тўлаб ишлаши ҳалол ва қонунийми?

Учинчи, компания нуқсонли товар бергани ёки  истеъмолчига вақтида товарни бермагани учун неустойка(пеня) ҳам тўлаши керак. Бунинг ҳисоб-китоби борми?

Чунки, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасида “Нуқсонлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган, шунингдек, иш бажаришни (хизмат кўрсатишни) бошлаш ва тугаллаш кечиктирилган тақдирда, ижрочи истеъмолчи ҳар бир кечиктирилган кун, соат (агар муддат соатларда белгиланган бўлса) учун иш (хизмат) қийматининг ёки буюртма қийматини (агар унинг қиймати алоҳида белгиланмаган бўлса) бир фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлайди”, деган норма бор.  

Оддий айтганда кимдир 100 млн сўмлик автомбилга пул тўлади-ю, автомобил айтилган комплектацияда бўлмаса ёки вақтида ҳаридорга етказиб берилмаса, ҳар ўтказиб юборилган кун учун унга 1 млн.дан пул тўланади. Агар 100 кун кечикса 100 млн тўлайди.

Айтганча шу қонун нормасини компанияга янги келган ҳорижлик бош директоргаям билдириб қўйишса яхши бўларди.

️Юқоридагилардан келиб чиқиб, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига айни ҳолатни ўрганиб, истеъмолчиларни ҳимоя қилиш масаласида расман сўров киритдик.

Истеъмолчиларга нисбатан бундай камситувчи муносабат учун Агентликдан кескин чора кутиб қоламиз. Судлар ҳам бу сафар истеъмолчи ҳуқуқига кўз юммас. Зеро Ўзбекистон-ҳуқуқий давлат!

Шарҳлар

Пойтахтда мансабдор шахсларнинг экология ходимларига босим ўтказгани юзасидан текширув бошланди

19.04.2024, 17:45

Пойтахтнинг Яккасарой, Учтепа ва Шайхонтоҳур туманларида экология ходимларидан экилмаган дарахтларни “Яшил макон” платформасига киритиш талаб қилингани айтилмоқда. Экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, ҳокимликлар,...
"Мен "шок"даман, халқни норози қилиб келган Мирзаев Президентга яхши маслаҳатчи бўла олишига ишонмайман". Кушербаев "кўтарилган" Сирдарё вилояти ҳокими ҳақида гапирди

25.11.2022, 12:40

Сал аввал, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинлангани хабар...
Расул Кушербаев: "Бу рекорд кўрсаткич". Депутат 2021 йилнинг олти ойида мансабдорлар томонидан содир этилган коррупцион ҳолатларга муносабат билдирди

28.09.2021, 16:56

Ўзбекистонда 2021 йилнинг олти ойида 2544 нафар мансабдор шахс коррупция билан боғлиқ жиноятлари учун жавобгарликка тортилган.  Давлат ва жамиятга етказилган зарар ҳозирча 592 млрд сўм....
Расул Кушербаев: "Uzavto Motors" монополияси ўзбекистонликларни кулгуга қолдирмоқда

23.09.2021, 17:07

Қозоғистон телевидениесида “GM” дан автомобил сотиб олиш учун ойлаб кутаётганлар ҳақидаги мавзу ёритилди. "Олдиндан пулини тўлаб қўйиб автомобилини ола олмаётган ўзбекистонликлар сафи 30 мингдан ортди... Шунга...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1