АсосийSiyosat

Термизда Ўзбекистон-Афғонистон музокаралари бошланди

'Термизда Ўзбекистон-Афғонистон музокаралари бошланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг 2021 йил 7 октябрда Афғонистонга амалий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида, бугун Афғонистон Муваққат ҳукумати раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салам Ҳанафий бошчилигидаги делегацияси Термизга келди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, музокараларда Ўзбекистон делегациясига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилик қилади.

    Бошқа янгиликлар