“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия Премьер-лигасида иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда II Messaggero агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, “Ньюкасл”нинг янги хўжайинлари бош мураббий лавозимига Моуриньони таклиф қилмоқчи. “Қарғалар” раҳбарияти клубни тез орада жаҳондаги энг кучли жамоага айлантирмоқчи. Моуриньо эса ушбу лойиҳага жуда мос мураббий экани айтилмоқда.
Маълумот учун, Жозе Моуриньо ўз вақтида “Челси”, “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм” клубларида фаолият юритган, жумладан, “Челси” билан Англия Премьер-лигаси ғолиби бўлган.






