Тошкентнинг “Пахтакор” клуби муддатидан олдин Ўзбекистон Суперлигаси чемпионлигини қўлга киритди.
“Шерлар” 22-турида “Қизилқум”ни ўз майдонида 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ҳамда очколари сонини 54тага етказиб олди. Шу тариқа, “Пахтакор” муддатидан олдин чемпионлигини қўлга киритди.
Маълумот учун, “Пахтакор” кетма-кет уч йилдирки, мамлакат чемпионлигини қўлга киритмоқда. Бу клубнинг 14 чемпионлиги ҳисобланади.
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади






