АсосийJamiyat

Самарқандда боғчадан гўшт ўғирлаб кетаётган мудира қўлга тушди

'Самарқандда боғчадан гўшт ўғирлаб кетаётган мудира қўлга тушди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги боғчада мудира пишган гўштларни ўғирлаб кетаётгани акс этган видео тарқалган эди.

Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

Аниқланишича, Пахтачи туман "Ҳайит Элбеги" МФЙда жойлашган 28-сонли МТТда бош ошпаз Ў.А. пиширилган 4,7 кг гўштни олиб кирхонага яшириб, сўнгра кирхона деразасидан МТТ хўжалик мудираси М.Э.га берганини ва М.Э. пишган 4,7 кг гўштни МТТ ҳовлисидан олиб чиқиб кетаётганда, МТТ тарбиячилари Н.Н. ҳамда М.У.лар уни ушлаб, ҳолатни видеога олишган.

Шундан сўнг, Ў.А. ҳамда М.Э. билан суҳбат ўтказилганда, бу ишларни доимо МТТ директори Ш.У.нинг топшириғи ва кўрсатмасига асосан қилганини, ҳақиқатдан ҳам МТТ тарбиячиларининг айтган гаплари ва улар томонидан олинган видеолавҳалар тўғри эканлигини ўз тушунтириш хатларида баён қилишган.

Шундан сўнг, бош ошпаз Ў.А. ва хўжалик мудираси М.Э. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

МТТдаги мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи мутасадди ташкилотлар томонидан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар