ФВВнинг хабарига кўра, 2021 йил 17 октябрь куни соат 03.24 да Бойқаро кўчаси 11-уйда жойлашган “Сувмаш" заводи ҳудудида ёнғин чиққан.
Маълум қилинишича, завод ҳудудида ижарада бўлган “Тeхnopleks” МЧЖга қарашли теплоизоляция ишлаб чиқариш цехи бостирмасининг ички ва том қисми ҳамда унинг маҳсулотлари 1200 кв.м. майдонда ёнган. Ёнғин соат 04:21да қуршаб олиниб, соат 04:44да ўчирилган. Ёнғиндан бостирма ва унга туташ биноларнинг 5000 кв.м. майдони сақлаб қолинган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.