АсосийShou-biznes

Камола Ортиқова 12 йиллик муҳаббати бўлган Зоҳид билан ажрашмоқчи

'Камола Ортиқова 12 йиллик муҳаббати бўлган Зоҳид билан ажрашмоқчи'ning rasmi

Камола Ортиқова Instagram саҳифаси орқали мухлислардан келган саволларга жавоб бериш вақтида турмуш ўртоғи Зоҳид билан ажрашмоқчи эканлигини айтди. 

Бу ҳақда унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида таяниб Zamon.uz хабар бермоқда.

 Қайд этилишича, унинг обуначиларидан бири Камола Ортиқовадан Зоҳид билан нима учун ажрашаётгани ҳақида сўраган. 

У эса ушбу саволга жавобан “Ажрашаётганимизнинг сабабини айта олмайман. Лекин бирга яшамаётганимиз аниқ. Ярашиш ниятим ҳам йўқ. Бошқа саволларга жавоб бера олмайман”, деб жавоб берган.  

Маълумот учун, Камола Ортиқова хонанда Зоҳиднинг 12 йиллик муҳаббати бўлган. Улар 2020 йилнинг октябрь ойида турмуш қуришганди. 

Аввалроқ, хонанда Рухшона турмуш ўртоғи билан ажрашгани ҳақида хабар бергандик. 

Бошқа янгиликлар