Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор Ватикандаги маросимда ишкалга ўралашиб қолди. Бу ҳақда MMA Mania хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ирландиялик спортчи таниқли ди-жей ва телебошловчи Франческо Фаччинетти билан келишмай қолган ҳамда унинг бурнини синдирган.
“Тунги соат 02:30да мистер Макгрегор менга ҳужум қилди. У ўнлаб гувоҳлар, тансоқчилари ва менинг дўстларим кўз ўнгида юзимга тарсаки туширди. Натижада, тишим ва бурним синди. Биз у билан яхши кайфиятда суҳбатлашиб ўтиргандик. Кейинчалик у кутилмаганда менга ташланиб қолди. Мени сабабсиз калтаклашди. Конор жуда қўпол ва ваҳший одам. Шу сабабли ҳам уни судга бераман”, - деди Фаччинетти.
Эслатиб ўтамиз, Макрегор аввалроқ Бруклиндаги маросимда ҳам америкалик қўшиқчини дўппослагани айтилганди.






