Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўзининг телеграм каналида U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳслари Ўзбекистонда ўтказилишини маълум қилди.
“D” гуруҳи ўйинлари аслида Қувайт мамлакатида ўтказилиши лозим эди. Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам Осиё чемпионатига йўлланма олиш учун Қувайтга жўнаб кетиши кутилаётгган эди. Кейинчалик Қувайт футбол ассоциацияси саралаш босқич ўйинларини қабул қила олмаслигини маълум қилган эди. Никимбаевнинг маълум қилишича, мезбонлик учун Ўзбекистон ва Саудия Арабистони даъвогарлик қилаётганди.
Шу тариқа, Тошкент мезбонлик қиладиган саралаш баҳслари 27 октябрь куни бошланади ва унда Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Саудия Арабистони, Бангладеш ва Қувайтга қарши баҳс юритади.
Иззатбек АБДУВАҲОБОВ тайёрлади