АсосийDunyo

"Толибон” ўз сафини тозалашга киришди

'"Толибон” ўз сафини тозалашга киришди'ning rasmi

Афғонистонда ҳукуматини қўлга олган “Толибон” порахўр ҳамда нопок одамлардан тозалаш бўйича ички ишлар ва мудофаа вазирликларининг қўшма комисияси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда мамлакат ахборот ва маданият вазирининг ўринбосари Забиҳулла Мужоҳидга таяниб РИА Новости маълум қилди. 

Маълумот учун, Афғонистон ишчи ишлар вазирлиги вакили Саид Хостий “Толибон” томонидан тайинланган муваққат ҳукумат ўз сафини порахўр ва номуносиб одамлардан тозалаш (қариндошлари ёрдамида лавозимни эгаллаган, жиноятчилар, маҳаллий аҳоли ёқтирмайдиган амалдорлар, ўтмишда катта жиноятлар қилган) бўйича комиссияни ташкил этаётганини маълум қилган. 

“Бош разведка бошқармаси, Мудофаа вазирлиги ва ички ишлар вазирлиги томонидан тузилган қўшма комиссия  Ислом Амирлиги вазирларининг буйруғи билан “ёмон ва номуносиб” одамлардан тозалаш ишларига киришди”, - деди Мужоҳид.

      Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар