АҚШнинг Техас штатида McDonnell Douglas DC 9-87 йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда ABC хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, самолёт парвоз қилганидан сўнг етарли баландликка кўтарила олмасдан кескин қўнишни амалга ошириши натижасида ёнғин келиб чиққан. Ҳалок натижасида икки киши жароҳатланган.
Уоллер округи шерифи Троя Гидрининг айтишича, самолётда 21 нафар йўловчи бўлган, ҳалокат оқибатида қурбонлар бўлмагани айтилмоқда. Ушбу ҳодиса Ҳюстон аэропорти яқинида юз берган. Маҳаллий полиция ходимлари ҳалок тафсилотлари бўйича ҳеч қандай маълумот бермаган.
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади