Қаршининг “Насаф” клуби ОФК кубогининг Интер зонал финал учрашуви доирасида Гонгконгнинг “Ли Ман” клубига қарши майдонга тушади.
Мазкур ўйинда Рўзиқул Бердиев шогирдлари ғалаба қозонса, мусобақанинг ҳал қилувчи финал баҳсига йўлланма олади. Кейинги ярим финал жуфтликида эса Баҳрайнинг “Муҳаррак” ҳамда Қувайтнинг “Қувайст СК” жамоаларида ўзаро баҳс юритади.
Бундан аввалги босқичларда “Насаф” жамоаси “Ахал” (Туркманистон) 3:2, Ҳиндистонинг “Моҳун Баган” клубини эса 6:0 ҳисобларида мағлубиятга учратганди. “Ли Ман” эса гуруҳ босқич баҳсларини юз фоизлик кўрсаткич билан якунлаб, Интер зонал финал ўйини йўлланмасига эга чиққан.
Маълумот учун, “Насаф” 2011 йилда ҳам айнан ушбу мусобақа ғолиблиғини қўлга киритган эди.
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади






