АсосийDunyo

Россия коронавирус туфайли янги чекловлар киритилади. Дам олиш кунлари сони ошмоқда

'Россия коронавирус туфайли янги чекловлар киритилади. Дам олиш кунлари сони ошмоқда'ning rasmi

Россия бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова мамлакатдаги вазият борасида маълумот бераркан, қўшимча дам олиш кунлари сонини кўпайтиришни таклиф этди.

Қайд этилишича, бу каби чекловлар коронавирус ҳолати кескин ортиб бораётган ҳудудлардан 23 октябрь санасидан амал қилиниши мумкин. 25 октябрь кунидан бошлаб эса 60дан юқори бўлган ва сурункали касаллиги бор ходимлар масофадан ишлаш режимига ўтилади. Бу каби чораалар 2022 йилнинг февралига қадар амалда бўлади.

Охирги ҳафтада Москвада коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар кескин кўпайди. 18 октябр куни 6823, 19 октябр куни 5700та янги ҳолат аниқланган. Шаҳар мери Сергей Собянин касалланган беморлар учун 12,5 минг жой борлиги ва уларнинг 8 мингтаси аллақачон бандлиги маълум қилган эди.

Россияда коронавирус туфайли вафот этганлар сони бир кун олдинги 998 тага нисбатан 1,015 тага кўпайиб, 225 325 тага етганлиги маълум қилинди.

Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади 

    Бошқа янгиликлар