Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрининг марказида содир этилган теракт оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sana агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, чоршанба куни эрталаб шаҳардаги Президент кўпригига ўрнатилган портловчи қурилма ишга туширилган. Натижада, Сурия ҳарбийлари бўлган автобус портлаб кетган. Теракт оқибатида эса камида 13 киши ҳалок бўлган, яна уч нафар ҳарбий жароҳат олган. Тинч аҳоли орасида қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.
Al-Mayadeen телеканали хабар беришича, теракт эрта тонгда, кўплаб пойтахт аҳолиси ишга, мактаб ўқувчилари ва талабалар дарсга йўл олган вақтида содир этилган. Воқеа жойларига етиб келган қутқарувчилар, ҳарбий хизматчилар кўприк яқин атрофига ўрнатилган бошқа портловчи қурилмани зарарлантирган.
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади
Э






