Facebook компанияси келгуси ҳафтада ўз номини ўзгартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Verge портали хабар бермоқда.
Агентлик берган маълумотга кўра, ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукерберг компания номини ўзгартирилишини 28 октябрь куни ўтказиладиган Facebook Connect анжуманида муҳокама қилмоқчи.
Компаниянинг янги номи қандай бўлиши сир тутилмоқда. Агентликда келтирилишича, тармоқнинг ҳамма раҳбарлари ҳам бу ном қандай эканидан бехабар.
Маълумот учун, Facebook ижтимоий тармоғи 2004 йил февралида 19 ёшли америкалик талаба Марк Цукерберг томонидан яратилган. Тармоқ штаб-квартираси Менло-Парк (Калифорния)да жойлашган. Facebook компанияси таркибига Messenger, WhatsApp ва Instagram иловалари киради.
Цукерберг энг бой америкаликлар рўйхатида учинчи ўринда турибди. Сентябрь ойининг бошида унинг бойлиги 134,5 миллиард долларга баҳоланган.






