АсосийMadaniyat

"Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб" танлови эълон қилинди

'"Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб" танлови эълон қилинди'ning rasmi

Танлов Ёшлар ишлари агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси томонидан ташкил этилмоқда.

Аризалар 2 та номинация бўйича қабул қилинади:

● «Энг яхши адабий-бадиий китоб»;

● «Энг яхши илмий-оммабоп китоб».

Ғолиблар:

биринчи ўрин — 100 миллион сўм,

иккинчи ўрин — 75 миллион сўм,

учинчи ўрин — 50 миллион сўм

пул мукофотлари билан тақдирланади.

Аризалар 2022 йил 1 январигача @engyaxshikitob_bot орқали қабул қилинади.

Маълумот учун (97) 750 01 89 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар