Ўзбекистон кубоги чорак финал учрашувларига старт берилди. Дастлабки баҳс Тошкентдаги “Жар” ўйингоҳида ўтказилди.
Суперлиганинг навбатдаги чемпионлигини қўлга киритган “Пахтакор” мазкур босқичда Про-лига иштирокчиси “Олимпик”га ыарши майдонга тушди. Шиддатли ва муросасиз кечган қарама-қаршиликда ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди. 64-дақиқада “Пахтакор” сафида Аброрбек Исмоилов томонидан киритилган тўп “шерлар”нинг ярим финалга йўлланма олишини таъминлади.
Шу тариқа, “Пахтакор” ярим финал баҳсида майдонга тушади. “Бунёдкор” ва “Сурхон” учрашуви ғолиби финал олди босқичда “Пахтакор”га рақиб бўлади.
Ўзбекистон кубоги, ¼ финал
“Олимпик” – “Пахтакор” – 0:1
Гол: Аброрбек Исмоилов (64)
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади






