АсосийSport

ОФК кубоги-2021. “Насаф” Гонгконг клубини мағлубиятга учратди ва финалга йўлланма олди

'ОФК кубоги-2021. “Насаф” Гонгконг клубини мағлубиятга учратди ва финалга йўлланма олди'ning rasmi

Қаршининг “Насаф” клуби ОФК кубоги-2021 Интер зонал финал баҳсида Гонгконгнинг “Ли Ман” клубига қарши майдонга тушди.  

Ўйиннинг биринчи бўлимидан кейин 2:0 ҳисобида олдинда бораётган “Насаф” клуби, танаффусдан сўнг икки бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Асосий бўлимларда ҳисоб бошқа ўзгармади.  

Қўшимча бўлимларнинг дастлабкисида “Насаф” Андрия Калудеровичнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Қолган вақт давомида эса ҳисоб ўзгаришсиз қолди.  

Шундай қилиб, “Насаф” мазкур қийин кечган баҳсда ғалаба қозонди ва финалга йўлланма олди. Эндиликда улар 5 ноябрь куни финал баҳсида иштирок этади.

ОФК кубоги

“Насаф” – “Ли Ман” – 3:2

Гол: Фернандо Ресио (автогол) 4, 1:0, Ҳусайн Норчаев 26, 2:0, Живанилтон Феррейра 46, 2:1, Хосе Анхель 64, 2:2, Андрия Калудерович 105, 3:2

Иззатбек АБДУВАҲОБОВ тайёрлади

    Бошқа янгиликлар