АсосийDunyo

Москвада коронавирусга чалинганлар сони кўпаётгани сабабли шаҳар локдаунга қайтмоқда

'Москвада коронавирусга чалинганлар сони кўпаётгани сабабли шаҳар локдаунга қайтмоқда'ning rasmi

Коронавирусга боғлиқ вазият жиддийлашгани туфайли Москва маъмурияти карантин чекловларини жорий этди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.  

Маълум қилинишича, 28 октябрдан 7 ноябргача карантин эълон қилинган. Бу вақт давомида дорихоналар ва зарурий маҳсулотлар сотиладиган дўконлар ишлашига руҳсат берилади.  

“Москвада вазият ҳам энг ёмон сценарий бўйича ривожланишда давом этмоқда. Яқин кунларда биз ковид билан касалланишнинг тарихий чўққисига чиқамиз, - дейди Москва шаҳри мэри Сергей Собянин. .

Шаҳар мэри қўшимча қилишича, савдо марказлари, музейлар, театрлар, кинотеатрлар, ҳайвонот боғлари ва спорт заллари жорий қилинган карантин сабабли ёпиқ бўлади. Ресторанлар ҳам етказиб бериш ва олиб кетиш тартибида ишлайди.  

Бундан ташқари, мактаб ва болалар боғчалари ҳам ёпилади. Олий таълим муассасалари эса масофавий таълим шаклига ўтказилади. 

    Бошқа янгиликлар