27-октябрдан 2-ноябрга қадар Тошкент шаҳрида U-23 Осиё кубоги саралаш баҳслари ўтказилади. Унда Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси “Д” гуруҳида Саудия Арабистони, Бангладеш ва Қувайт ёшлари билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, U-23 Осиё кубогининг финал босқичи келгуси йил юртимизда ўтказилади, шу сабабли саралаш баҳслари вакилларимиз учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Тимур Кападзе бошчилигидаги ёшлар терма жамоамиз бугундан машғулотларни бошлади.
U-23 Осиё кубоги саралаш босқичи учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қуйидаги футболчилар жалб қилинди:
Дарвозабонлар: Шукрон Йўлдошев ("Пахтакор"), Ҳамидулло Абдунабиев ("Олимпик"), Владимир Назаров ("Олимпик"),
Ҳимоячилар: Абубакр Ризо Турдалиев ("Насаф"), Достонбек Турсунов ("Олимпик"), Муҳаммадқодир Ҳамралиев ("Динамо"), Элдорбек Бегимов ("Олимпик"), Саидазамат Мирсаидов ("Олимпик"), Бектемир Абдуманнонов ("Олимпик"), Одилбек Абдумажитов ("Металлург"), Аслиддин Тоштемиров ("Турон"), Ҳамид Рустамхонов ("Олимпик"), Суннатуллоҳ Ҳамиджонов ("Олимпик"), Шаҳзод Таиров ("Олимпик"),
Ярим ҳимоячилар: Аббосбек Файзуллаев ("Пахтакор"), Абдурауф Бўриев ("Олимпик"), Даврон Анваров ("Олимпик"), Диёрбек Раҳимқулов ("Андижон"), Ибрагим Ибрагимов ("Металлург"), Жасурбек Жалолиддинов ("Локомотив"), Диёр Холматов ("Пахтакор"), Фаррухбек Мухторов ("Олимпик"),
Ҳужумчилар: Алишер Одилов ("Олимпик"), Отабек Жўрақўзиев ("Олимпик"), Улуғбек Ҳошимов ("Нефтчи"), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Ҳусейн Норчаев ("Насаф"), Русланбек Жиянов ("Олимпик").








