АсосийЖАМИЯТ

Тошкент вилоятида 11 ёшли бола юк машинаси уриб кетиши натижасида ҳалок бўлди (видео)

 Янгийўлда 11 ёшли велосипедчи юк автомобили ғилдираклари остида қолиб, ҳалок бўлди,...

'Тошкент вилоятида 11 ёшли бола юк машинаси уриб кетиши натижасида ҳалок бўлди (видео)'ning rasmi

 

Янгийўлда 11 ёшли велосипедчи юк автомобили ғилдираклари остида қолиб, ҳалок бўлди, дея хабар берди Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизматига таяниб, UzNews.uz'.

Велосипед миниб кетаётган бола орқасидан келаётган HOWO'ни пайқамай қолган.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 21 октябрь куни соат тахминан 11:00 ларда Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида 2010 йилда туғилган бола велосипедда ҳаракатланиб кетаётган вақтида, эҳтиётсизлик оқибатида, шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган 1963 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги HOWO русумли юк автомобилининг орқа ғилдираклари остига йиқилиб тушган.

ЙТҲ натижасида болакай воқеа жойида вафот этди.

Ҳозирда ҳолат бўйича тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар