АсосийDunyo

Латвияда коронавирус билан касалланганлар сони рекорд даражага чиқди

'Латвияда коронавирус билан касалланганлар сони рекорд даражага чиқди'ning rasmi

Латвияда охирги суткада коронавирусга чалиниш оқибатида 206 киши касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда Риа хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бу пандемия бошланганидан буён рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Мамлакат соғлиқни сақлаш ташкилоти берган маълумотга кўра, коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1277тага етган, жумладан, 154 кишининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Маълумот учун, мамлакатда 21 октябрдан 15 ноябргача карантин чекловлари жорий этилган бўлиб, бу вақт давомида дорихона ҳамда асосий товарлар сотиладиган дўконлар ишлашига рухсат берилган.

Бошқа янгиликлар