Хабар бериб ўтганимиздек, 24-29 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Костанай шаҳрида бокс бўйича халқаро турнир ўтказилади.
Ушбу мусобақада ўзбекистонлик боксчилар ҳам иштирок этишади. Терма жамоамиз таркибида кичик ўзгаришлар юзага келди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси беллашувларда қуйидаги таркибда қатнашади:
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев
-51 кг: Санжарбек Ваҳобов
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров
-57 кг: Дилшод Абдумуродов
-57 кг: Самандар Холмуродов
-60 кг: Хуршидбек Расулжонов
-60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев
-67 кг: Жаҳонгир Раҳмонов
-67 кг: Жавлонбек Юлдашев
-75 кг: Суҳробжон Қайимов
-75 кг: Ҳавасбек Асадуллаев
-80 кг: Тимур Мержанов
-86 кг: Амиршох Самадов
-92 кг: Абдулла Ражапов
Мураббийлар: Адиз Шарипов, Нодирбек Ғуломов, Жасур Қурбонов, Рустам Остонов
Ҳамюртимиз Ўктам Базаров мусобақада ҳакам сифатида иштирок этади.