Қашқадарё вилоят ИИБ хабарига кўра, 2021 йилнинг 17 октябрдан 18 октябрь кунига ўтар кечаси Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани “Бустон” МФЙда яшовчи Х.К. 102 хизматига мурожаат қилган.
Маълум қилинишича, “Ўзбекистон” МФЙда яшовчи Ж.Д. яшаш уйига меҳмонга келиб, ётиб қолиб, тунда ҳамма ухлаб ётганидан фойдаланиб, “Нексия” русумли 70 A 124 QA давлат рақам белгили автомашинасини ва бир дона баҳоси 500 минг сўмлик телефон аппаратини яширин равишда олиб қочиб кетганлигини билдирган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида “Нексия” русумли 70 A 124 QA давлат рақам белгили автомашина шу куни соат 11:30 ларда туманнинг Айридевол МФЙдан техник соз ҳолда топилган.
Ҳолат юзасидан Деҳқонобод тумани ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.