АсосийЖАМИЯТ

Вазир, ҳокимдан тортиб оддий фуқарогача... Сайлов давом этмоқда (фото)

Айни дақиқаларда Ўзбекистон Президенти учун овоз бериш жараёни бўлиб ўтмоқда.Хусусан, МСКн...

'Вазир, ҳокимдан тортиб оддий  фуқарогача... Сайлов давом этмоқда (фото)'ning rasmi

Айни дақиқаларда Ўзбекистон Президенти учун овоз бериш жараёни бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, МСКнинг маълум қилишича, соат 13:00га қадар 10 462 575 нафар одам овоз бериб бўлган.

Сайловда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ҳам оила аъзолари билан бирга иштирок этди.

У Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 412-сайлов участкасида овоз берди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Шайхонтоҳур тумани "Зафаробод" маҳалласида ташкил этилган 410-сайлов участкасида овоз бериб, президент сайловида фаол иштирок этди. 

Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ҳам ижтимоий тармоқдаги саҳифасида сайловда қатнашгани ҳақидаги фотосуратни улашди.

Вазир оила аъзолари билан 39-сайлов участкасига ташриф буюриб, ўзи муносиб билган номзодга овоз берган.

    Бошқа янгиликлар