Айни дақиқаларда Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров иштирокида пресс-брифинг бўлиб ўтмоқда.
"Даракчи" мухбирларининг хабар беришича, Баҳром Қўчқоров ушбу пресс-брифингда сайлов жараёнида йўл қўйилаётган айрим камчиликлар ҳақида гапириб ўтган.
"Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов куни ўтказилган мониторинг натижалари баъзи сайлов участкаларида “оилавий” овоз бериш ҳолатлари қайд этилганини кўрсатмоқда.
Таъкидлаш жоизки, кўрилган кенг тарғибот ва ташвиқот ишларига қарамасдан ушбу салбий амалиётдан ҳали-ҳануз тўлақонли воз кеча олмадик.
Шунинг учун барча фуқаролардан “Бир сайловчи – бир овоз” тамойилига қатъий риоя қилишларини яна бир бор сўраб қоламиз",–дейди МСК раиси.