2021 йил 24 октябрда Мамлакатимиз тарихидаги муҳим сиёсий воқеа –Ўзбекистон Президенти сайлови бўлиб ўтди.
Дунё тажрибасидан яхши маълумки, сайловларнинг шаффоф, адолатли ва холисона ўтказилиши аввало демократик қадриятларнинг устуворлиги, оммавий ахборот воситаларининг эркин фаолияти билан бевосита боғлиқ.
Бу борада кейинги йилларда қабул қилинган бир қатор қонунлар ва қарорлар, фармон ва фармойишлар миллий медианинг ҳар тарафлама тараққий этишида катта аҳамият касб этада.
Жорий йилнинг 2 апрель куни Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнини халқимизга ва халқаро жамоатчиликка тезкор, холис ва ҳаққоний тарзда етказилишига кўмаклашиш мақсадида 60 та лойиҳани ўз ичига олган “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа-дастури қабул қилинган эди.
Мазкур медиа-дастур доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнлари ҳақида халқимиз ва жаҳон ҳамжамиятини мунтазам равишда, тезкор ва холисона хабардор қилиб бориш мақсадида “Халқаро Media Hall” ташкил этилди.
–Медиа-холда маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари учун турли брифинглар, матбуот анжуманлари ўтказиш, сиёсий партиялар, давлат ва жамоат ташкилотлари, халқаро кузатувчилар билан учрашувлар ташкил қилиш, интервьюлар олиш, турли кўрсатувлар, медиамаҳсулотлар суратга олиш учун барча шароитлар яратилди, – дейди Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов. – Бу ерда мамлакатимиздаги сиёсий партияларнинг дастурлари тақдимоти, тегишли вазирлик ва идоралар, экспертлар иштирокида юртимизда сўнгги йилларда иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий соҳаларда амалга оширилган ишлар бўйича мулоқотлар, долзарб мавзудаги баҳс-мунозаралар, ёш журналистлар ва блогерлар иштирокидаги турли брифинглар, маҳорат дарслари, қизиқарли танловлар, жами қирқдан ортиқ тадбирлар ўтказилди.
2021 йилнинг 14 октябрь куни “Ёшлар ижод саройи”да “Халқаро медиа-холл”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда депутат ва сенаторлар, мутасадди вазирлик ва идоралар, сиёсий партиялар, дипломатик корпус, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларивакиллари, блогерлар, фаол ёшлар иштирок этди.
18 октябрдан 22 октябрга қадар бу ерда мамлакатимиздаги бешта сиёсий партия – Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик патияси, тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, “Миллий тикланиш” демократик партияси ва “Адолат” социал-демократик партияси вакиллари иштирокида сайловолди ташвиқоти натижаларига бағишлаган брифинглар ўтказилди. Таъкидлаш жоизки, мазкур брифингларда сайловолди дастурларини тарғиб этиш, партияларнинг тарғибот воситаларини намойиш қилиш ва тарқатиш, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш учун тенг шарт-шароитлар яратилди.

Шунингдек, Медиа-холда тегишли вазирлик ва идоралар, давлат, нодавлат ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда камбағалликни қисқартириш, ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли қатлами билан ишлаш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, маҳалла тизими ва нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг жамиятдаги фаол иштироки сингари масалаларда ҳам давра суҳбатлари ташкил этилди.
2021 йил 22 октябрь куни соат 18.00 да “Халқаро медиа холл”да аҳоли, хусусан ёшларнинг сайлов тўғрисидаги билим ва кўникмаларини бойитишга қаратилган “Сайлов – 2021” видеороликлар танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Марказий сайлов комиссиясининг матбуот маркази, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, “Yuksalish” умуммиллий ҳаракати, Халқаро пресс-клуб ҳамда “UzReport-TV” телеканали ҳамкорлигида ташкил этилган.
Танлов шу йилнинг 21 сентябрь куни эълон қилинган. Танлов якунига адар 160 га яқин турли йўналишдаги видеороликлар келиб тушган. Иккинчи босқичда ҳайъат аъзолари томонидан 15 та видеороликсараланган. Якуний босқичда финал ғолиблари онлайн режимда аниқлаб олинди.
23 октябрь – “Сукунат куни” ҳам бир қатор қизиқарли суҳбатлар, тақдимотлар билан ўтди. Жумладан, «Марказий Осиёда яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатиш, Ўзбекистоннинг прагматик ташқи сиёсати» экспертлик платформаси ўтказилди.
Мазкур экспертлик платформасида Марказий Осиёда сўнгги йилларда рўй бераётган ўзгаришлар, қўшни мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари ва бунда Ўзбекистоннинг иштироки атрофлича муҳокама қилинди.
Анжуманда сўзга чиққан Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бош директори Жалолиддин Сафоев, ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сиддиқов, Марказий Осиё халқаро институти директори ўринбосари Бахтиёр Мустафоев Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқалари тобора кенгайиб бораётгани, бу эса, минтақадаги тинчлик, хавфсизлик ва ҳамкорлик ривожида муҳим ўрин тутишини таъкидладилар.
Медиа-холда ҳар куни мунтазам равишда турли мамлакатлар ва ҳалқарот ташкилотлардан ташриф буюрган кузатувчилар билан учрашувлар ўтказилмоқда. Медиа-холл фаолияти давомида халқаро кузатувчиларнинг сайлов жараёнлари ҳақидаги фикрларини ўрганиш ва таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратиляпти.
–Мен 2015 йилда Ўзбекистонда ўтказилган Президент сайловида ҳам иштирок этганман, – дейди Япониянинг “Секаи Ниппо” газетаси ижодий муҳаррири Сусуми Фужихаши. – У пайтда Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари фаолияти бир мунча чекланган эди. Охирги беш йилда вазият бутунлай бошқа томонга ўзгарганини кўрдим. Сўз эркинлиги, оммавий ахборот воситаларини либераллаштиришда анча юқори кўрсаткичларга эришилгани журналист сифатида мени ҳам қувонтиради”.
“Халқаро медиа-хол” тадбирларида 200 нафардан ортиқ иқтидорли, фаол ёшлар, ижодкор талабалар, ёш мутахассислар иштирок этди. Улар учун таниқли ёш раҳбарлар, ижодкорлар, сиёсатчилар иштирокидаги мотивацион учрашувлар, викториналар жуда қизиқарли кечди. “Заковат” интеллектуал танловида турли олий ўқув юртларининг билимдонлар жамоалари ўз куч ва билимларини намойиш қилишди.

Шунингдек, “Халқаро медиа-холл” кун тартибидан концертлар, фильм тақдимотлари, қатор маданий дастурлар ҳам ўрин олган. Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда сўнгги йилларда суратга олинган “Тутқунлик”, “Мерос”, “Бир кунлик тўй”, “Озод қушлар”, “Дунёнинг бир чеккасида” номли фильмлар томошабинлар ҳукмига ҳавола қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги фармонига асосан, 1968-1997 йиллар мобаайнида ўтказиб келинган Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг Тошкент кинофестивали жорий йилнинг 28 сентябрь -3 октябрь кунлари “Ипак йўли дурдонаси” номи билан ўн учинчи бор ўтказилган эди.
“Халқаро медиа-холл”да ушбу кинофестиваль якунларига бағишланган онлайн конференция бўлиб ўтди.
Маълумки, давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош ассамблеияси 75-сессиясида илгари сурган бир қатор ташаббуслари ичида халқимиз маданияти ва тарихини оммалаштиришга қаратилган маданий форум ўтказиш таклифи халқаро ҳамжамият, хусусан ЮНЕСКО томонидан қизғин қўллаб-қувватланди.
Президентимизнинг мазкур ташаббуси асосида жорий йил сентябрь ойида Хива шаҳрида “Марказий Осиё цивилизациялар чорраҳасида” маданий форуми бўлиб ўтди. Ушбу маданий форум доирасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг V Конгреси, Хивада “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида”, “Марказий осиё – Европа Иттифоқи”мавзусидаги халқаро анжуманлар, Нукус шаҳрида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Археология ва туризм мавзусидаги халқаро конференция, Иккинчилик Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказилди.

Жорий йилнинг 13-21 сентябрь кунлари ўтказилган маданий мерос ҳафталиги ўнга яқин учрашув ва конференциялар, 14 та кўргазма, 15 та тақдимот, янги фильмлар намойишлари,тарихий обидалар, маданий масканларга саёҳатлар, бадиий дастурларни ўз ичига олди.
Медиа-холлда 22 октябрь куни ўтказилган “Ўзбекистон маданий мероси – бутун инсонийят хазинасидир” мавзусидаги давра суҳбатида дунёнинг ўндан ортиқ мамлакатидан шарқшунос олимлар иштирок этди.
Мазкур тадбирда бир қатор мамлакатларнинг юртимиздаги элчихоналари, хорижийй таашкилотлар вакилларига, маҳаллийй ва хорижий олимларга “Ўзбекистон маданий мероси – жаҳон тўпламларида” китоб-альбомининг янги жилдлари топширилди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан буюк британиялик машҳур ёзувчи вва журналист Фред Харрисоннинг “Юксалаётган Ўзбекистон: мероси, қаҳрамонлари ва эришаётган ютуқлари” китобининг ҳам тақдимоти ўтказилди. Ушбу китобда сўнгги йилларда мамлакатимизда турли соҳаларда эришилган ютуқлар хорижий экспертлар нуқтаи назаридан баҳоланади.
“Бу китобни яратиш жараёнида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида, кўплаб инсонлар билан учрашдим, Ўзбекистонни ўзим учун янада чуқурроқ кашф этдим, – дейди Фред Харрисон. – Бу китобни яратиш менга жуда катта шараф ва масъулият юклади. Келгусида Ўзбекистонни ўрганишда давом этаман. Бу ердаги ўзгаришлаар менга ҳам куч ва илҳом бахш этади”.
“Халқаро медиа-хол” 2021 йилнинг 26 октярига қадар ўз фаолиятини давом эттиради. Бу ерда халқаро кузатувчилар иштирокида сайлов якунлари хусусида мулоқотлар ўтказилмоқда.
Мазкур медиа-дастур доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнлари ҳақида халқимиз ва жаҳон ҳамжамиятини мунтазам равишда, тезкор ва холисона хабардор қилиб бориш мақсадида






