1

Туркия Президенти Шавкат Мирзиёевни телефон орқали табриклади

ЖАМИЯТ 25.10.2021, 17:44
Теглар: Ўзбекистон, Туркия, Шавкат Мирзиёев, Режеп Таййип Эрдоған, Тайй
Туркия Президенти Шавкат Мирзиёевни телефон орқали табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. 

Туркия Президенти давлатимиз раҳбарини Президент сайловида эришган ғалабаси билан самимий муборакбод этиб, овоз бериш натижалари мамлакатимиз аҳолиси Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг қўллаб-қувватлаётганини кўрсатганини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон етакчиси, ўз навбатида, Туркия Президенти ва бутун халқини ушбу мамлакатнинг яқинлашиб кетаёган бош миллий байрами – Республика куни билан илиқ қутлаб, тинчлик-осойишталик ва тинчлик-фаровонлик тилади.

Олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ва Туркий Кенгаш саммитига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро савдони янада кўпайтириш, йирик инвестиция лойиҳалари портфелини кенгайтириш ва муҳим таълим дастурларини амалга ошириш борасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳим экани қайд этилди.

Шарҳлар

Эрдўған Ироқ билан муносабатларда бурилиш нуқтаси борлигини маълум қилди

22.04.2024, 20:57

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ироққа ташрифи ва унинг доирасида имзоланган келишувлар Туркия-Ироқ муносабатларида янги бурилиш нуқтаси бўлишига ишонч билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари Ироқ...
Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

21.04.2024, 15:36

Туркия ҳудудида бўлган ўзбекистонликлар огоҳликка  чақирилди. Бу ҳақда Истанбул Бошконсулхонаси хабар берди. Хабар берилишича, Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликнинг навбатдаги турларидан бири:онлайн савдо орқали берган буюртмани...
Туркияда мухолифат Эрдўғоннинг партиясини мағлуб этди

01.04.2024, 09:13

Аввал хабар қилганимиздек, якшанба куни Туркияда маҳаллий ҳокимиятларга сайловлар бўлиб ўтди. Баённомаларнинг 93 фоиз санаб чиқилганда, Республика халқ партияси 37,4 фоиз, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт...
Озарбайжон, Туркия ва Грузия ҳамкорлиги бўйича Боку декларацияси имзоланди

18.03.2024, 10:30

Озарбайжон, Туркия ва Грузия ташқи ишлар вазирларининг учрашуви якунлари бўйича Боку декларацияси имзоланди.Бу ҳақда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов Туркия ва Грузия ташқи ишлар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1