10 октябрь куни Чехия президенти Милош Земан Прагадаги Марказий ҳарбий госпиталга ётқизилган эди. Маълумот учун, 77 ёшни қаршилаган Зиман жигар энцефалопатиясидан азият чекмоқда.
15 кун аввал, Чехия Сенати комиссияси президент ваколатларини вақтинчa тўхтатиб туриш ҳақида қарор чиқарган эди.
Чехия қонунчилигига кўра, Милош Земан 2 ҳафта ичида давлат раҳбари вазифаларини бажара оладиган даражада ўз соғлигини тиклаши керак. Акс ҳолда, унинг президентлик ваколатлари тугатилиши мумкин.






