Португалиялик мураббий агар Ўзбекистонда футбол системаси ўзгармаса ҳеч қачон жаҳон чемпионатига йўл очилмаслигини айтди. У бир йилдан буён Ўзбекистонда юрганини, аммо бу спортга бўлган эътибордан кўнгли тўлмаганини билдириб, бор ҳақиқатни ошкор қилишга мажбур бўлди.
"Ҳозир олиб борилаётган система ўзбек футболига якун ясаб беради. Ўзбекистон UEFA га аъзо бўлсагина яхши натижага эришади. Футболчиларнинг бир-бирига меҳри оша бошлайди. Мана 1 йилдан бери Ўзбекистонда юрибман. Насиб бўлса 1 ойдан сўнг ўйимга қайтаман, аммо кетадиган бўлсам, аниқ хафа бўлиб кетаман.
Хафа бўладиган томоним сизда яхши, иқтидорли спортчилар бор. Бироқ чемпионат, мураббий, академиялар кўпаймаса, UEFA га аъзо бўлмасангиз, Ўзбекистон ҳеч қачон ЖЧга чиқа олмайди",–дейди у.
Шунингдек мураббий ўзбек инсонлари унга манзур келганини, аммо бу система ўзбек футболини чўктиришини айтиб ўтди.






