АсосийSalomatlik

Коронавирусга чалинган онадан касаллик туғилажак болага ўтадими?

'Коронавирусга чалинган онадан касаллик туғилажак болага ўтадими?'ning rasmi

Ушбу саволга Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директор ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Камола Солиҳова жавоб берди.

— Сўнгги хулосаларга кўра, коронавирус йўлдош тўсиғи орқали ўта олмайди ва шу туфайли ҳомила ушбу касалликдан ҳимояланади. Бу жиҳатдан инфекция ҳомиладор аёллар учун гриппга қараганда камроқ хавфли ҳисобланади. Яъни, туғилган гўдакка дунёга келганидан кейин коронавирус юқмаса, у бола соғлом дунёга келади.

Бироқ шундай бўлса-да, шифокор сифатида она бўлишни режалаштираётган аёлларимизга ҳомиладорликдан аввал “COVID-19”га қарши эмланишларини тавсия қиламан. Бу билан улар нафақат ўзлари, балки туғилажак фарзандини ҳам коронавирус инфекциясидан асрайди, дея изоҳ берди мутахассис. 

    Бошқа янгиликлар