Россияда коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолати янада кўпайишда давом этмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Қайд этилишича, охирги суткада 1123 киши коронавирус касаллиги туфайли вафот этган. Бу эса аввалги кунга нисбатан кўп деганидир. Бир кун аввал бу кўрсаткич 1106 кишини ташкил этган.
Янги инфекцияга қарши кураш бўйича федерал тезкор штаби берган маълумотга кўра, пандемия бошланганидан бери жами 233 898 киши вафот этган.
Хусусан, Санкт-Петербургда кунига 74та, Краснодар ўлкасида 42та, Москва вилоятида 41та, Бошқардистон Республикасида 36та, Ставропол ўлкасида 33та ўлим сони қайд этилган.
Маълумот учун, касалликка чалинганларнинг умумий сони 8 352 601 нафарга кўпайган, жумладан, Санкт-Петербургда кунига 2913та, Москва вилоятида 2670та, Самара вилоятида 1297та, Нижний Новгород вилоятида 783та, Воронеж вилоятида 754та, Свердловск вилоятида 674та ҳолат аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Россияда 875 968 киши даволанишни давом эттирмоқда.






