Хабарингиз бор, айни кундарда Белград (Сербия) шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Бугун, -86 кг вазн тоифада боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев рингга кўтарилди.
Абдуллаев мазкур вазндаги илк жангида бельгиялик боксчига қарши ўтказди ва имкониятни бой бериб қўйди. Виктор Шелстритга қарши иккинчи раунднинг охирида Абдуллаев кутилмаган оғир зарбани ўтказиб юборди ва нокаутга учради.
Шу тариқа, Шоҳжаҳон Абдуллаев мусобақани муддатидан олдин тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳасанбой Дўстматов рақибига имкониятни бой бериб қўйгани ҳақида ёзгандик.