АсосийDunyo

Хитой Ташқи ишлар вазири бир қатор давлатлардан Афғонистонга қарши санкцияларни бекор қилишни сўради

'Хитой Ташқи ишлар вазири бир қатор давлатлардан Афғонистонга қарши санкцияларни бекор қилишни сўради'ning rasmi

Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларини Афғонистонга нисбатан бир томонлама санкцияларни имкон қадар тезроқ бекор қилишга чақирди. Бу ҳақда у чоршанба куни Теҳронда  бўлиб ўтган қўшни давлатлар вазирларининг йиғилишида видеоалоқа орқали гапирганида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда ТАСС.

"Биз Қўшма Штатлар ва Ғарб давлатларини Афғонистонга қийинчиликдан янги ҳаётга ўтишда ёрдам бериш бўйича ўзларининг устувор мажбуриятларини бажаришга ундашимиз керак. Афғонистон аҳоли эҳтиёжларини қондириши, давлат активларидан имкон қадар тезроқ фойдаланиши учун эндиликда уларга қарши бир томонлама санкцияларни бекор қилишимиз керак ",- деди у.

Унинг таъкидлашича, халқаро ҳамжамият "Толибон" ҳаракатини нафақат террорчи ташкилотлардан узоқлашишга чақириши, балки уларга қарши курашишига ҳам ҳисса қўшиши керак.

    Бошқа янгиликлар