АсосийJamiyat

Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади -"Ўзгидромет"

'Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади -"Ўзгидромет"'ning rasmi

"Ўзгидромет" бугун 28 октябрь куни бўлиши кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Унга асосан, бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудуди нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади.

 Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. 

Ҳаво ҳарорати 8-13° илиқни ташкил этади. 

Пойтахтда ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати пасаяди ва 10-12° илиқни ташкил этади. 

Тоғли ҳудудларда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар