Россиянинг радиочастоталар бўйича давлат комиссияси дронларни бошқариш учун 6 гигагертсли диапазонда махсус радиочастоталарни ажратиши мумкин. Бу ҳақда "Известия" нашрига таяниб, ТАСС хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Россияда дронлар учун 5850-6425 МГтс махсус радиочастоталар пайдо бўлиши мумкин.
Лойиҳанинг тушунтириш хатида кўрсатилишича, ушбу янгилик бундай учар мосламалар бозорининг кенгайиши билан боғлиқ. Қайд этилишича, дрон операторлари томонидан фойдаланилаётган ресурслари энди етарлича эмас.
"Биринчидан, фуқаролик дронлари асосан 2,4 гигагертсли частоталарда бошқарилади ва улар видеомаълумотларни узата олади, улар WiFi билан ҳам ишлайди.
Таъкидлаш лозимки, уларнинг кўплари бир жойда йиғилиб қолса, учувчи мосламаларда жуда кучли шовқин сезилади.
5850-6425 МГтс частоталар дронларни ўнлаб километргача масофада бошқариш имконини беради.
Ҳозиргача дронлар учун махсус частоталар ажратилмаган", - дейди Вадим Поскакухин, Спектрларни бошқариш бўлими бошлиғи.






