ЖССТ маълумотига кўра дунёда коронавирус юқтирганлар сони 244 миллион 385 мингдан ортди. 4 миллион 961 мингдан зиёд киши вафот этган (27.10.2021. Европа вақти билан 18:40 ҳолатида).
Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра:
дунёда 245 миллион 016 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган. 4 миллион 972 мингдан ортиғи вафот этган (28.10.2021. Тошкент вақти билан 10:55 ҳолатида).
ЖССТга кўра, касалланиш бўйича қуйидаги давлатлар юқори ўринда:
- АҚШ (45,258 миллиондан ортиқ),
- Ҳиндистон (34,215 миллиондан ортиқ),
- Бразилия (21,735 миллиондан ортиқ),
- Буюк Британия (8,853 миллиондан ортиқ),
- Россия (8,352 миллиондан ортиқ).
Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда 6 миллиард 885 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.






