АсосийСПОРТ

Волейбол: Марказий Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар тарихий натижа қайд этишди

Шу кунларда Наманган шаҳрида бўлиб ўтаётган қизлар ўртасида волейбол бўйича Олимпия ўйинла...

'Волейбол: Марказий Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар тарихий натижа қайд этишди'ning rasmi

Шу кунларда Наманган шаҳрида бўлиб ўтаётган қизлар ўртасида волейбол бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Лариса Павлова соврини учун У-19 Марказий Осиё чемпионати баҳслари тобора қизғин тус олмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Осиё волейбол конфедерацияси (АВC) томонидан ташкил этилган халқаро турнирнинг гуруҳ босқич 2-турида мусобақа ғолиблигига асосий даъвогарлар – Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар терма жамоалари рўбарў келишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керак, мустақиллик йилларида мамлакатимиз волейболчилари ён қўшниларимиз устидан бирон маротаба ғалаба қозона олишмаган эди. Намангандаги турнирда Музаффар Ёдгоров ва Илҳомжон Турдиев шогирдлари биз учун нохуш анъанага чек қўйишди. Қизиқарли ва муросасиз кечган учрашувда қизларимиз қозоғистонлик волейболчилар устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалаба эришиб, тарихий натижа қайд этди.

Учрашувнинг биринчи партияси ниҳоятда муросасиз кечиб, унда ҳамюртларимиз 27:25 ҳисоби билан устун келишди. Ғалабадан руҳланган қизларимиз кейинги икки партияда ҳам анча ишончли ғалабага эришди ва гуруҳ босқичида пешқадамликни қўлга олди.

Яна бир ўйинда Қирғизистон ва Тожикистон ёшлар терма жамоалари ўзаро куч синашди ва унда қирғизистонлик спортчилар 3:1 ҳисобида устун келишди.

Марказий Осиё чемпионатнинг ярим финал баҳслари 29 октябр куни бўлиб ўтса, ҳал қилувчи финал ва 3-ўрин учун кечадиган ўйинлар 30 октябр санасига режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар