Global Firepower агентлиги дунёнинг энг кучли ҳарбий салоҳиятга эга мамлакатлар рейтингини тузиб чиқди.
Унга кўра, Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи, дунё бўйича 51-ўринни эгаллади. Тадқиқотчилар рейтингни шакллантириш вақтида қўшинлар сони, техник таъминоти, молиялаштириш ва аскарлар ҳаракатчанлигига эътибор қаратган.
Ҳарбий салоҳияти дунё бўйича энг юқори ўринларни АҚШ (1-ўрин), Россия (2-ўрин) ва Хитой (3-ўрин) армияси эгаллади. Ҳиндистон 4-ўрин, Япония эса 5-ўриндан жой олди.
Марказий Осиёда эса Ўзбекистондан кейинги ўринларни Қозоғистон (61-ўрин), Туркманистон (86-ўрин) ва Қирғизистон (93-ўриндан жой олди. Тожикистон эса 99-ўрин билан чекланди.
Рейтингнинг энг қуйи поғонасидан Бутан, Косово ва Либерия мамлакатлари жой олган.