1

Ўзбек ошпази халқаро ош фестивалида иккинчи ўринни эгаллади (фото)

МАДАНИЯТ 30.10.2021, 17:09
Ўзбек ошпази халқаро ош фестивалида иккинчи ўринни эгаллади (фото)

Бугун, 30 октябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Ош фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

Унда мамлакатнинг барча вилоят ва шаҳарлари ҳамда Ўзбекистон ва Афғонистон давлатларидан ҳам моҳир ошпазлар иштирок этишди.

Фестиваль доирасида йирик қозонда тахминан уч тонналик ош дамланди. Бунинг учун 800 кило гуруч, 170 литр ёғ, 270 кило гўшт, бир тонна тўғралган сабзи, 150 кило пиёз, 30 кило туз, 8 кило зира, 8 кило лимон, 250 кило бедана тухми, 8 кило сирпиёз, 8 кило қази, 8 кило қуритилган гўштдан фойдаланилди. Ошни тайёрлаш жараёнида тўрт нафар ошпаз иштирок этди.

Шунингдек, 50дан ортиқ кичик қозонларда ҳам ошнинг 15 турдан зиёди тайёрланди.

Фестиваль якунида «Энг яхши ош», «Энг яхши ошхўр» каби бир неча номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, «Энг яхши ошхўр» номинациясида Муҳаммад Ҳаёев биринчи, Миёнмуҳаммад Қараев иккинчи ва Рустам Дарбешив учинчи ўринларни эгаллаб, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Фестивалнинг асосий – «Энг яхши ош» номинациясида Душанбе шаҳридаги «Кохи Наврўз» мажмуаси ошхонаси ошпази Наврўз Хурсандов томонидан тайёрланган ош биринчи ўринга лойиқ, деб топилди. Ошпаз диплом, эсдалик совға ва 15 минг сомоний миқдоридаги пул мукофотига сазовор бўлди.

Фахрли иккинчи ўрин эса, ўзбекистонлик ошпаз Тўлқин Жабборов томонидан қўй  ёғи ва қўй гўштига лазер гуручи билан дамланган ошга лойиқ кўрилди. Ошпаз диплом, эсдалик совға ва 13 минг сомоний миқдоридаги пул муокофти билан тақдирланди.

Учинчи ўринга Душанбе шаҳридаги «Шараф» ошхонаси ошпази Шараф Мирзоев тайёрлаган ош муносиб, деб топилиб, ошпаз диплом ва 10 минг сомоний миқдоридаги мукофотни қўлга киритди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1