Франция пойтахти Париж шаҳри бугундан 4 ноябргача Ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Ўз тарихида юбилей 40-маротаба ташкил этилаётган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этяпти. Бугун жаҳон чемпионатининг биринчи кунги беллашувлари терма жамоамиз учун омадли келди. Диёра Келдиёрова ва Дилшодбек Баратов ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритишди.
-52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган кадетлар ўртасида жаҳон чемпиони Диёра Келдиёрова энди ҳарбийлар ўртасида ҳам жаҳон чемпионига айланди. У тўғридан-тўғри ярим финалдан баҳсларга қўшилди. Бу босқичда франсиялик Чеенне Муниерни, финалда эса яна бир мезбонлар вакиласи Жулие Вейлл Дит Морейни мағлубиятга учратди.
Эркаклар ўртасидаги мусобақанинг -60 кг вазн тоифасидаги беллашувларида татамига чиққан Дилшодбек Баратов австриялик Даниел Леутгеб, эронлик Муҳаммад Ҳосейн, финалда эса франсиялик Жолан Флоримонтдан устун келди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Шунингдек, бугунги беллашувларда терма жамоамиз аъзоларидан Шавкат Саиткулов, Артём Штурбабин (иккиси ҳам -66 кг), Обидхон Номонов (-73 кг) ва Шукуржон Аминова (-57 кг) ҳам медаллар учун кураш олиб боришди. Аммо улардан бу сафар омад юз ўгирди.
24.01.2023, 10:47
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...20.01.2023, 11:24
Францияда мамлакатнинг йирик касаба уюшмалари уюшмаси томонидан пенсия ёшини 64 ёшга кўтаришга қарши оммавий иш ташлаш ва норозилик намойишлари бошланди. Ташкилотчилар режасига кўра, митинглар Франциянинг...18.01.2023, 11:45
Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...22.12.2022, 11:23
Франция термасининг мундиалдаги иштироки учун бериладиган молиявий рағбатлантириш миқдори ошкор бўлди. Франциянинг "RMC Sport" нашри бунга аниқлик киритган.Францияликлар Жаҳон чемпионати финалидаги иштирок учун ташкилотчилар томонидан...