АсосийJamiyat

Пенсия жамғармасида тайинлов амалга оширилди

'Пенсия жамғармасида тайинлов амалга оширилди'ning rasmi

Зоҳидхўжа Турсунов буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этучи директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар берди

Зоҳидхўжа Орифович Турсунов 1987-йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2009-йилда Тошкент Молия институтини тамомлаган. 

Ўз меҳнат фаолиятини 2009-йилда Бўка тумани фермер хўжалиги ҳисобчиси сифатида бошлаган. Турли йилларда Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бошқармасида “Даромадларни башорат ва таҳлил қилиш” бўлими бош иқтисодчиси, “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий соҳани молиялаштириш бўлими” бошлиғи, “Таълим муассасаларини молиявий таъминлаш бўлими” бошлиғи, молия бош бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида хизмат қилган. 

Тайинловга қадар Тошкент вилояти молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида самарали фаолият юритган.

Бошқа янгиликлар