АсосийJamiyat

“Матонат” фильми халқаро кинофестивалда мукофотланди

'“Матонат” фильми халқаро кинофестивалда мукофотланди'ning rasmi

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан суратга олинган "Матонат" ҳужжатли фильми Artemis дистрибюторлари ассоциацияси томонидан Словения давлатида бўлиб ўтган кинофестивалда мукофотланди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди

Мазкур фильм Кинематография агентлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда суратга олинган. Унда II жаҳон урушида қатнашган 101 ўзбекистонлик юртдошимизнинг урушда Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳамда Голландиянинг Амерсфорт шаҳрида жойлашган концлагерларда ҳалок бўлган ўзбек аскарларининг тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильм ижодкорлари: сценарий муаллифи Розиқа Мергенбаева, режиссёр Шуҳрат Маҳмудов, продюсер Фирдавс Абдухолиқов, операторлар Рифкат Ибрагимов, Рустам Магадиев, рассом Бектош Ражабов, композитор Дмитрий Янов-Яновский.

Бошқа янгиликлар