Белград шаҳрида якунига етиб бораётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон спортчиси Мадияр Саидраҳимов бронза медалини қўлга киритди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси хабар берди.
Таъкидланишича, -92 кг вазн тоифасида рингга чиққан Мадияр ярим финалда кубалик Хулио Ла Круз билан куч синашган.
Афсуски, амалдаги олимпиада чемпионига қарши баҳсда унга бироз тажриба етишмаган ва мусобақани бронза медали билан якунлаган.
Шу тариқа ёш боксчи илк жаҳон чемпионатидаёқ совриндор бўлмоқда.






