“Ал-Садд” бош мураббийи Хави “Барселона”ни бошқариш учун маълум миқдорда товон пули тўлайди.
Қатарлик журналист Муҳаммад Ал Кааби сўзларига кўра, Хави “Барселона” йўл олиши учун ўзининг ҳисобидан “Ал-Садд”га 5 миллион евро тўлайди.
Аввалроқ 5 миллион евронинг ярмини “Барселона”, қолган ярмини эса Хави тўлаши борасида маълумотлар пайдо бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, “Ал-Садд” бугун Хавини тарк этаётганини тасдиқлаганди.