АсосийSport

Ҳусайн Норчаев турнир тўпурарига айланди, “Насаф”га эса “Fair Play” соврини топширилди

'Ҳусайн Норчаев турнир тўпурарига айланди, “Насаф”га эса “Fair Play” соврини топширилди'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, бугун Баҳрайнда ОФК кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди. 

Финал баҳсидан кейин ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. 

Унга кўра, “Насаф” ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев мусобақа тўпурарига айланди. У турнир давомида рақиблар дарвозасини 7 маротаба ишғол қилди. Финалдан кейин Норчаевга маҳсус соврин топширилди. 

Бундан ташқари, Ҳалол ўйин яъни, “Fair Play” соврини ҳам “Насаф”га берилди ва уни жамоа сардори Умарбек Эшмуродов ташкилотчилар томонидан қабул қилиб олди. 

Бундан ташқари, жамоанинг барча аъзолари мусобақанинг иккинчи ўрни учун берилган кумуш медаллари билан тақдирланишди. 

Бошқа янгиликлар