АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда “UZGROW TASHKENT-2021” халқаро кўргазмаси ўтказилди

Жорий йилнинг 4-6 ноябрь кунлари Тошкентда “UZGROW TASHKENT-2021” иссиқхона ва ирригатция...

'Ўзбекистонда “UZGROW TASHKENT-2021” халқаро кўргазмаси ўтказилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 4-6 ноябрь кунлари Тошкентда “UZGROW TASHKENT-2021” иссиқхона ва ирригатция тизимлари кўргазмаси ўтказилди.  Бу ҳақда “Даракчи” мухбири хабар бермоқда.  

Қайд этилишича, мазкур тадбир  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 20-мартдаги ПҚ-4246-сонли “Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва 2021-йил 28-июлдаги “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, ушбусоҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5200-сон Қарорида белгиланган вазифалар доирасида бўлиб ўтган.

Шунингдек, ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги ҳамда Боғдорчилик ва иссиқхонани ривожлантириш агентлиги кўмагида “Халқаро Иссиқхона ва суғориш тизимлари, икки томонлама музокоралар форматида ўтказилган.

Кўргазмада Туркиянинг 17, Ўзбекистоннинг 23 та етакчи компаниялари, шунингдек, Исроил, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларнинг қатор ишлаб чиқарувчи компаниялари иштирок этди. 

“UZGROW Tashkent-2021” кўргазмаси нафақат замонай техника ва технологиялар билан танишиш, балки шу ернинг ўзида ўзаро манфаатли шартномалар тузилиш имконини берди.

Шунингдек, кўргазмада боғдорчилик ва иссиқхона саноатига оид янги билимлар тақдим этилди.

Уч кун давомида давом этган мазкур кўргазмада томчилатиб суғориш тизимларини қўллаган ҳолда интенсив боғлар, хўраки, кишмиш боп узум плантациялари ва иссиқхона хўжаликлари майдонларини кенгайтириш  масалари кўриб чиқилди.

Бошқа янгиликлар